Термиз Ҳайвонот боғида олиб борилаётган қурилиш ишлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг  2015 йил 22 майдаги АҚ-2349 сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси  Бош Вазирининг 2015 йил 16 майдаги 2015-2017 йиллар Сурхондарё вилоятининг ижтимоий соха, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантирриш бўйича ҳудудий Дастур нинг 48-баёнининг 5-бандида Термиз ҳайвонот боғини қайта реконструкция қилиш бўйича чора-тадбирлари ишлаб чиқилиб ҳайвонот боғини маъмурий ва хўжалик биноларини реконструкция қилиш, худудини ободнлаштириш ва кўкаламзорлаштиришб,ҳайвонларга керакли шароитларни таъминлаш учун замоновий шаклда реконструкция қилиш мақсадида худуднинг бош режасини вилоят архетектура ва қурилиш бош бошқармаси мутахассисларини жалб етган ҳолда ишлаб чиқиш ва ушбу лойиҳа бўйича бош лойиҳачини ўрнатилган тартиб асосида танлаб олиш белгиланган.

Термиз ҳайвонот боғини реконструкция қилиш ва ободонлаштириш лойиҳа-смета хужжатларига кура жорий йилнинг 1 чорагида Африка ва Австралия Эму туяқушлари вольерлари, террариум, маъмурият биноси, йиртқич ҳайвонлар учун вольерлар, туёқлилар бўлими ҳайвонлари учун вольерлар қурилиши бошланиб ҳозирги вақтда қурилиш ишлари давом эттирлмоқда.

 

Termiz hayvonot bog’iga burama shoxli echki (morxo’r) olib kelindi.

Morxoʻr, burama shoxli echki (Capra falconeri) — togʻ echkilari urugʻiga mansub sut emizuvchilar turi. Gavdasining uz. 170 sm, boʻyi yagʻrinidan 90 sm ga, vazni 90 kg ga yaqin. Shoxlari parmaga oʻxshash buralgan. Juni jigarrang , baʼzan oqish. Erkaklarining boʻyni va koʻkragida uzun junlari bor. Shim. va Shim.-Gʻarbiy Hindiston, Jan.-Sharqiy Eron va Afgʻonistonda tarqalgan. Oʻzbekistonda Koʻhitang va Bobotogʻda uchraydi. Qoya toshli tik togʻ yon bagʻirlarida yashaydi. Soni juda kamayib ketgan. Oʻzbekiston va xalqaro Qizil kitobga kiritilgan. 

Turkomen Markhor2.jpg

Термиз хайвонот боғи йиртқичлар бўлими ҳодими Йўлдошева Дилбар Олтиевна “Ўзбекистон Конститутсиясига 25 йил” эсталик нишони билан тақдирланди.

Йўлдошева Дилбар Олтиевна

Умумий мехнат стажи 28 йил . Мазкур вазифада 1993 йилдан буён ишламокда.

      Йўлдошева Дилбар Олтиевна меҳнат фаолияти давомида  ҳайвонларга бўлган хамда ўз касбига бўлган меҳри жонкуяр ва меҳнат севарлиги билан ишчи-ходимлар ўртасида ҳурмат-эътиборга ега.

     Д. Йўлдошева ҳайвонот боғида сақланаётган ноёб йиртқич ҳайвонларни сони ва турини кўпайтириш ҳамда ўз билим кўникмаларини ишчиларга ўргатиб самарали меҳнат  қилиб келмоқда.

       Йўлдошева Дилбар Олтиевна ўзининг билимдонлиги , серғайратлилиги билан ҳайвонларга бўлга эътибори уларнинг яшаш тарзини ва хар қандай совуқ иқлим шароитида яшаб кетишини ўрганиш натижасида турли хил ноёб ҳайвонларнинг кўпайишига эришиб келмоқда.

     У  ҳайвонот боғида бўлиб ўтадиган тадбирларда фаол иштирок етиши, жамоа орасида ободанлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида активлиги билан ишчи ҳодимлар ўртасида ҳурмат-эътибор  қозониб ўз куч-ғайратини аямай келмоқда .

     Д. Йўлдошева йиртқичлар бўлимидаги ноёб ҳайвонларни парвариш килиб келмоқда. Шу жумладан Амур йўлбарси 2 та, Химолай айиғи 1 тагача кўпайтирилиб келинмоқда .

     Ҳайвонот боғининг йиллар давомида қўлга киритиб келаётган ютуқларида  Д. Йўлдошеванинг  меҳнати алоҳида ўрин тутади, келажакда ҳайвонат боғи ривожига ўзининг улкан ҳиссасини қўшишига ишонч билдирамиз .

     Йўлдошева Дилбар Олтиевна 1967 йил  20 декабирда Сурхондарё вилояти Шеробод тумани “Қорабоғ” қишлоғида туғилган . Миллати ўзбек , маълумоти ўрта. 1985 йил  Шеробод  тумани  “Қорабоғ” қишлоғидаги

35 сонли ўрта мактабни тамомлаган. Йўлдошева Дилбар Олтиевна

1993 йилдан буён Термиз хайвонот боғи  “Йиртқич ҳайвонлар”  бўлимида фолият юргизиб келмоқда.